Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Уоррен Баффет Berkshire Hathaway холдинги раҳбари лавозимини тарк этади

Уоррен Баффет Berkshire Hathaway холдинги раҳбари лавозимини тарк этади

Дунёнинг энг бой одамларидан бири Уоррен Баффет йил охиригача Berkshire Hathaway холдинги бош директори лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Унинг ўрнини компания вице-президенти Грег Абел эгаллайди.

"Ўйлайманки, йил охирида Грегнинг компанияга раҳбарлик қилиш вақти келади. Мен бу ҳақда директорлар кенгашига хабар қиламан ва буни Абелга нисбатан ўз тавсиям билан қўшиб қўяман, уларга ҳамма нарсани ўйлаб кўриш учун вақт бераман ва бир неча ойдан кейин бўлиб ўтадиган кейинги йиғилишда биз 11 директорнинг фикрига мувофиқ қарор қабул қиламиз. Ўйлайманки, уларнинг барчаси бу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлайди. Демак, йил охирида Грег Berkshire Hathaway компаниясининг бош директори бўлади," - деди у.

94 ёшли Баффетт компания ишларидан хабардор бўлиб туришда давом этишини таъкидлаб, "вақти-вақти билан унга фойдали бўла олишига" умид билдирди.

Киритилди: 17:00 04.05.2025. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!