Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Университетнинг мансабдор ходими пора билан ушланди

Университетнинг мансабдор ходими пора билан ушланди

➡️Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔴 Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Киритилди: Бугун 17:23. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!