Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

UNICEF Афғонистонда полиомиелитга қарши янги эмлаш кампаниясини бошлади

UNICEF Афғонистонда полиомиелитга қарши янги эмлаш кампаниясини бошлади

Ташкилот афғонларни ҳар бир болани эмлаш учун олиб келишга ундайди.

UNICEF маълумотларига кўра, қизамиқга қарши эмлашнинг сўнгги босқичи умуман муваффақиятли бўлиб, 5 ҳафта ичида 25 та вилоятда 5 ёшгача бўлган 1,2 миллион бола ушбу эмлашни олган.

Айни пайтда Кунар вилоятида полиомиелитдан ўлим ҳолати қайд этилган: маҳаллий Толибон соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Исҳоқ Сапай Etilaatroz Дарай-Пич ҳудудида 2 ёшли бола ҳалок бўлганини айтди. Бу сўнгги 2,5 йил ичида мамлакат шарқидаги биринчи бундай ҳолат.

🔸Дунё аҳолисининг 80% полиомиелитдан холи бўлган ҳудудларда яшашига қарамай, Афғонистон ва Покистонда бу хавфли муаммо бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 23:26 19.09.2022. Ўқилди: 1821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!