Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Умумий овқатланиш шохобчасининг ҳисобга олиш дастурлари солиқ органлари билан интеграция қилиниши шарт

A A A
Умумий овқатланиш шохобчасининг ҳисобга олиш дастурлари солиқ органлари билан интеграция қилиниши шарт

Савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида онлайн-НКТ билан бир вақтда бошқа турдаги фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади.

Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши ва Давлат реестрига киритилиши лозим.

Солиқ мобил иловаси орқали келиб тушган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар сайёр солиқ текшируви ўтказишга асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, харидорларга ҚР-кодли чек бериш шарт.

Солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш талабларини бузиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Киритилди: 20:39 18.12.2023. Ўқилди: 1909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!