Айни вақтда Ўзбекистонда Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия берилган турфирмалар сони 14 тага етди.
Дин ишлари бўйича қўмита 15 май куни Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов натижаларига кўра яна 2 та тур фирмага лицензия берди.
Хусусан, танлов комиссияси Тошкент шаҳрида жойлашган «Centrum holidays» МЧЖ ҳамда Бухорода жойлашган «Buxoro umra jamiyati» МЧЖларини танлов ғолиби деб топган.
Айни вақтда Ўзбекистонда Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия берилган турфирмалар сони 14 тага етди (рўйхат).