Маскатдаги музокаралар давомида Уммон Ҳормуз бўғозидаги юк ташишни икки секторга бўлишни таклиф қилди.
Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар бермоқда.
"Уммон сувлари орқали ўтадиган жанубий йўналиш эркин ўтиш имконини беради, шимолий йўналиш эса Эрон сувлари орқали ўтади ва Эроннинг олдиндан розилигини талаб қилади, аммо транзит тўловларини талаб қилмайди", дейилади хабарда.
Таклиф ҳали ҳам музокаралар жараёнида.
Аввалроқ Axios манбаларга таяниб хабар берган эдики, Теҳрон ва Маскат Ҳормуз бўғозининг марказий қисмида юк ташиш йўлини тўлиқ очиш имкониятини муҳокама қилишган.