Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Умид Аҳмаджонов Жакартада Ғофур Раҳимов билан учрашди

A A A
Умид Аҳмаджонов Жакартада Ғофур Раҳимов билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтказилган Осиё олимпия кенгашининг бош ассамблеясида иштирок этди.

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, Аҳмаджонов ассамблея якунида Осиё олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабоҳ билан, шунингдек, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов билан учрашган.

Ўзбекистонлик бизнесмен Ғофур Раҳимов шу йилнинг январида Халқаро бокс федерацияси президентига айланганди.

Маълумот учун, Осиё ўйинларида Ўзбекистондан 8 нафар боксчи иштирок этади, булар:  Бобо-Усмон Ботуров, Миразизбек Мирзахалилов, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Шунқор Абдурасулов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ва Ёдгорой Мирзаева.

 

Киритилди: 12:51 19.08.2018. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар