IBA раҳбари Умар Кремлёв яна бир бор ХОҚ президенти Томас Бахга "тош отди".
"Бах ёвуз! Унинг жамоасини яна нима деб аташ мумкин?!" дейди IBA раҳбари.
У ўз чиқишида ўзбекистонлик Ситора Турдибекованинг Хитой Тайпейи боксчисидан учралган мағлубиятини ҳам эслаб ўтди.
"Томас Бах, шарманда! Биз италиялик боксчи тақдирлаймиз. IBA ҳар бир боксчини ҳимоя қилади. Аёллар бокси - бу аёллар бокси, эркаклар бокси - эркаклар бокси.
Анжелани ҳудди чемпионлардек тақдирлаймиз.
Ўзбекистонлик боксчи қиз ҳам азият чекди. Биз уларни ҳимоя қиламиз.
Биз гендер тенглиги тарафдоримиз", - деди Умар Кремлёв.