Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Улар қўлга олинди: намаганлик аёлларнинг айби нимада?

A A A
Улар қўлга олинди: намаганлик аёлларнинг айби нимада?

Жорий йилнинг 18 февраль куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшовчи Ж.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 февраль куни соат 09.00 дан соат 13.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйига кириб, у ердан 1 500 АҚШ доллари, 922 минг сўм пули ва умумий қиймати 10 млн. сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Машраб кўчасида яшовчи 33 ёшли И.А. ва 3-Гулистон кўчасида яшовчи35 ёшли Ф.Қ.исмли аёллар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

 

Киритилди: 10:01 23.04.2019. Ўқилди: 3002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар