Бугун 20 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Улар бир-бирини топди

Улар бир-бирини топди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ҳамкасби Владимир Путин билан бир неча марта норасмий суҳбатлашганини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари Washington Examiner нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биласизми, мен Путин билан гаплашдим – бу шунчаки бир қўнғироқ билан бошланган эмас. Бизда бошқа қўнғироқлар ҳам бўлган. Бу олдин эълон қилинмаган эди, лекин бу ижобий мулоқотнинг давомидир. Агар бу ижобий бўлмаганида, мен сизга айтган бўлардим," - деди Америка раҳбари.

Бундан ташқари, Трамп Путин билан суҳбатни юқори баҳолади ва у "яхши нарсанинг бошланиши бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини" таъкидлади.

АҚШ президенти, шунингдек, "инфратузилмага зарбалар беришни тўхтатиш охир-оқибат Украина бўйича келишувга олиб келишини" айтди: "Бу бошқа нарсаларга сабаб бўлади. Кейин тўлиқ ўт очишни тўхтатиш ва келишув бўлади."

Киритилди: 22:43 19.03.2025. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!