Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Улан-Баторда "Ўзбекистон–2030" стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди

Улан-Баторда "Ўзбекистон–2030" стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Ўзбекистон-2030” стратегияси тақдимоти ўтказилди. Мазкур тадбир Пекин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонаси ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Мўғулистоннинг етакчи илмий, академик, эксперт-таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати хабар берди.

Улан-Баторда "Ўзбекистон–2030" стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди

Йиғилганларга “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ҳамда белгиланган энг муҳим мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, тақдимотда онлайн иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Стратегиянинг 2030 йилгача мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат сифатидаги аҳамияти, хусусан, барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига қўшишга қаратилган узоқ муддатли ривожланиш дастури эканлигини қайд этди.

Улан-Баторда "Ўзбекистон–2030" стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакат қисқа вақт ичида таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш, иқтисодий ўсиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда давлат бошқарувини модернизатсия қилиш соҳаларида ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганлигини эътироф этишди.

Тақдимот давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон халқларининг кўп асрлик тарихий алоқалари ва бугунги кунда барқарор тараққиёт йўлидаги дўстона муносабатлари ҳақида ҳам тўхталишди.

Киритилди: 10:32 24.06.2025. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!