Ижтимоий тармоқларда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари собиқ ҳокими Ўктам Барноевнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шундай хабарлардан бирини чоп этган телеграм канали муаллифи, кейинроқ бу хабарни ўчириб ташлади. Ҳозирча бу борада расмий маълумот олишнинг имкони бўлгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Ўктам Барноевнинг коронавирусга чалиниб даволанаётгани ҳақида хабар берилганди.