Украинанинг ядровий бомба яратиши фронтдаги вазиятни сезиларли даражада ўзгартирмайди ва шунинг учун буни қилишдан маъно йўқ. Бу ҳақда Украина Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк гапирди.
Унинг сўзларига кўра, агар ядро қуроли урушдаги вазиятни жиддий ўзгартира олса, барча қийинчиликларга қарамай, Украина бундай қуролни яратиш масъулиятини ўз зиммасига олиши мумкин эди.
"Бу фронт чизиғи бўйлаб муҳим ўзгаришларни келтириб чиқарадиган ечим эмас. Фронтдаги вазиятга қурол-яроғлар сони, қуроллардан фойдаланиш диапазони ва бунинг учун барча турдаги рухсатларнинг мавжудлиги таъсир қилади", — дея қўшимча қилди Подоляк.