Украина Вазирлар Маҳкамаси Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Владимир Артюхни лавозимидан бўшатишга розилик берди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук маълум қилди.
Аввалроқ Суми вилоятидаги Конотоп шаҳри мери Артем Семенихин 13 апрел куни, Россия ракеталари Сумига ҳужум қилган пайтда, шаҳарда украиналик ҳарбийларни тақдирлаш маросимини ўтказиш режалаштирилганини айтган эди. Артюх бунга жавобан мазкур тадбирни ташкил этмаганини билдирганди.
Артюхни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармон тез орада президент Зеленский томонидан имзоланиши кутилмоқда. Россиянинг Сумига зарбаси оқибатида 35 киши, шу жумладан икки бола ҳалок бўлган, 125 киши жароҳат олган эди.