Украинанинг собиқ энергетика вазири, илгари энергетика соҳасидаги коррупция иши бўйича гувоҳ сифатида ишлаган Герман Галушченкога расман айблов қўйилди. Бу ҳақда Украина Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Собиқ энергетика вазири (2021-2025) пул ювиш ва жиноий ташкилотда иштирок этишда айбдор деб топилди", дейилади баёнотда.
Собиқ вазир бир кун олдин, 15 февраль куни давлат чегарасини кесиб ўтишга уринганида ҳибсга олинган. "Украинская правда" нашрининг хабар беришича, у мамлакатдан чиқиб кетмоқчи бўлган поезддан тушириб юборилган.