Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украинанинг Покровск яқинидаги юзлаб аскарлари Россия армияси қуршовида қолиш хавфи остида — Forbes

 Украинанинг Покровск яқинидаги юзлаб аскарлари Россия армияси қуршовида қолиш хавфи остида — Forbes

Россия ҳарбийлари Покровск йўналишида Мемрик қишлоғи ва Волчя дарёси ўртасидаги мудофаани ушлаб турган Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини четлаб ўтишга муваффақ бўлди. Forbes'га кўра, ушбу ҳаракат натижасида Россиянинг бир нечта ҳал қилувчи ҳаракатлари билан юзлаб украиналик аскарлар учун тузоққа айланиши мумкин бўлган тўсиқ пайдо бўлди.

"Украина армиясининг чекиниши босқинчиларга 78 квадрат километрга яқин ҳудудни эгаллаш имконини беради, бироқ украиналик ҳарбийларни қутқариш мумкин бўлади", деб ёзади нашр.

"Украина армиясига Россия қўшинлари таъминот ва чекиниш йўлларини тўсиб қўймасидан олдин ҳудудни тарк этиш тавсия этилади", дея маълум қилди Conflict Intellegent Team.

Украина Мудофаа стратегиялари маркази ҳам Украина Қуролли кучларининг тўртта бригадасининг қуршовда қолиши хавфи ҳақида хабар берди. Унга кўра, агар бошқа бригада Россия қўшинларини Украина ҳудудида тўхтатмаса, Украина Қуролли кучларини ҳудуддан олиб чиқиш йўллари тўсиб қўйилиши мумкин.

Киритилди: 22:53 03.09.2024. Ўқилди: 3094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!