Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украинанинг давлат қарзи деярли 160 миллиард долларга етди

Украинанинг давлат қарзи деярли 160 миллиард долларга етди

Украинанинг умумий тўғридан-тўғри ва кафолатланган давлат қарзи ноябрь ойида октябрга нисбатан 2,8 фоизга ёки 4,37 миллиард долларга ошиб, рекорд даражадаги 159,74 миллиард долларга етди. Бу ҳақда "ТАСС" ёзмоқда.

Октябрь ойида давлат қарзи 155,37 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳам рекорддир. Тўғридан-тўғри давлат қарзининг умумий миқдори ҳисобот санасида бир ой аввалги 148,61 миллиард долларга нисбатан 153,03 миллиард долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, тўғридан-тўғри ташқи қарз бир ой давомида 105,9 миллиард доллардан 109,57 миллиард долларга ошган.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Бюджет масалалари департаменти директори ўринбосари Ира Дабла-Норрис Украина ҳукумати давлат қарзининг ўсиши билан боғлиқ хавфларни бартараф этиш учун солиқ тизимини ислоҳ қилиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши кураш чораларини кучайтириши кераклигини айтган эди.

Киритилди: 16:59 27.12.2024. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!