«Mimoza group» ва «Sea trade» каби кўплаб компанияларнинг директори украиналик Анастасия Лашманова 11 май куни Черногориядаги Котор шаҳридан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, танасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳатлар етказилган аёл ўз уйидан топилган. Прокуратура аллақачон ишни тергов қилишга киришган.