Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украинага қўшин юбориш масаласи Европада яна муҳокама қилинмоқдa

Украинага қўшин юбориш масаласи Европада яна муҳокама қилинмоқдa


АҚШ президенти Доналд Трампнинг сайланиши фонида бу муҳокамалар нозик характерга эга, уларнинг аксарияти махфийдир, деб ёзади Франциянинг Le Monde газетаси манбаларга таяниб. Муҳокамалар Вашингтоннинг Киевни қўллаб-қувватлашдан бош тортиши мумкинлиги билан боғлиқ, дея аниқлик киритади нашр.

Франция президенти Эммануэл Макрон февраль ойида Киевнинг иттифоқчилари билан Парижда бўлиб ўтган учрашувда Украинага Ғарб қуруқлик қўшинларини Россияни қайтариш воситаси сифатида юбориш имконияти ҳақида гапирди. Бу таклиф Германия бошчилигидаги қатор Европа давлатларининг кескин қаршилигига сабаб бўлди, дея эслайди Le Monde.

Аммо бу стсенарий тўлиқ кўмилмаган. Нашрнинг ёзишича, бу, хусусан, Буюк Британия бош вазири Кей Стармернинг 11 ноябрь куни Францияга ташрифи чоғида яна муҳокама қилинган. «Буюк Британия ва Франция ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилмоқда, хусусан, Европада иттифоқчиларнинг мустаҳкам ядросини яратиш мақсадида Украина ва Европа хавфсизлигига кенгроқ эътибор қаратилмоқда», деди Британия манбаси газетага.

Киритилди: Бугун 03:32. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!