Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украинага қилинган тонгги ҳужум Россияга қарийб 1,3 миллиард долларга тушди

Украинага қилинган тонгги ҳужум Россияга қарийб 1,3 миллиард долларга тушди

Украинадаги "Экономическая Правда" нашри Украина қуролли кучлари ҳаво кучларининг тонгги ҳужум ҳақидаги маълумотларини таҳлил қилган ҳолда, бу ҳужум Россия армиясига қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди. Энг чиқимли ҳужум Х-101 ракеталари учирилиши бўлди. Украина ҳарбийларининг маълумотларига кўра, 26-август куни эрталаб 77 та Х-101 ракетаси учирилган. Ҳар бирининг нархи 13 миллион доллар бўлган бу ракеталар Россияга миллиард долларга тушди.

Бундан ташқари, "Калибр" ракеталари учирилиши тахминан 182 миллион долларга, Х-47М2 "Кинжал" ракеталари 30 миллион долларга, "Шаҳед" типидаги дронлар 21,3 миллион долларга, яна "Кинжал" ракеталари 18 миллион долларга, Х-59/Х-69 ракеталари 5 миллион долларга ва Х-22 ракеталари 3 миллион долларга тушди.

Уруш шароитида жанговар томонлар тарқатаётган маълумотларни мустақил манбалар орқали тезда текширишнинг имкони йўқлигини ёзади манба.

Киритилди: 09:42 27.08.2024. Ўқилди: 5678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!