"2022 йил феврал ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери камида 19 нафар россиялик генерал ҳалок бўлган. Олий қўмондонлик таркибидаги йўқотишлар фақат фронтда содир бўлмаган. Фронт ортида, жумладан, штаб-квартирага қилинган ҳужумлар, ҳаво ҳужумлари ва Россия ҳудудидаги саботажлар оқибатида ҳам генералларнинг ўлими қайд этилган. Бироқ барча ўлимлар Москва томонидан расман тасдиқланмаган", дея қайд этади нашр.
Россия 2022 йилда генераллар Андрей Суховецкий, Олег Митяаев, Владимир Фролов, Андрей Симонов, Канамат Боташев ва Роман Кутузовнинг ўлими ҳақида эълон қилган. Кейинги йилларда рўйхатга Сергей Горячев, Олег Цоков, Владимир Завадский ва бошқаларнинг исмлари киритилган.
2024 ва 2025 йилларда Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов, Бош штаб Бош операциялар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ярослав Москалик, Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ўринбосари Михаил Гудков ва Бош штабнинг операсион тайёргарлик бўлими бошлиғи Фанил Сарваров ҳалок бўлган.