Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонлик 5 йил шартли озодликдан маҳрум қилинди

A A A
Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонлик 5 йил шартли озодликдан маҳрум қилинди

Фарғона вилояти Қўштепа туман суди Украинага қарши Россия томонида урушган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросини шартли 5 йил озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди. Суд ҳукмида унинг оғир молиявий аҳволи ва онасининг саратон касаллиги сабабли бундай қарор қабул қилгани таъкидланган.

Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, моддий аҳволини яхшилаш ва Россия фуқаролигини олиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузганини тан олди. У 2023 йил октябридан бошлаб Украинадаги Луганск ва Донецк ҳудудларида жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва ҳарбий хизмат учун медаль ва Россия фуқаролигини олган.

Суд уни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топди. Жазони енгиллаштириш учун унинг қилмишидан пушаймонлиги ва оғир оилавий аҳволи инобатга олинди. Суд қарорга мувофиқ, маҳкум шартли равишда озодликдан маҳрум этилди ва унга бир қатор чекловлар қўйилди, жумладан:

ҳар ой ИИБда рўйхатдан ўтиш;

соат 21:00 дан 07:00 гача уйда бўлиш;

кўнгилочар жойларда бўлмаслик.

Аввалроқ, Ўзбекистонда шунга ўхшаш ишда Россия армияси сафида жанг қилган бошқа фуқарога нисбатан ҳам жазо тайинланган эди. Урушда 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирганини тан олган маҳкум 4 йил 2 ой озодликдан чекланган.

Киритилди: 23:05 06.01.2025. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!