Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украинадаги вазият жуда ёмонлигича қолмоқда

A A A
Украинадаги вазият жуда ёмонлигича қолмоқда

Украинадаги уруш зонасидаги вазият ҳозир жуда ёмон, Киев ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель маълум қилди.

“Вазият жуда ёмонлигича қолмоқда. Украина бизнинг ёрдамимизга муҳтож ва биз уни ҳарбий воситалар кўринишида беришда давом этамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости Прагада Европа Иттифоқи мудофаа вазирларининг норасмий йиғилишида.

Боррелнинг қўшимча қилишича, йиғилишда якуний қарорлар қабул қилинмайди, бироқ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласида Европа Иттифоқининг барча давлатларининг дастлабки консенсуси зарур.

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Украина яқин ҳафталарда Германиядан янги замонавий қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар тизимлари, разведкачи дронларни олишини айтган эди.

Киритилди: 12:45 30.08.2022. Ўқилди: 4952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар