Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украинадаги уруш Ҳиндистоннинг “олмос шаҳри” га таъсир қилмоқда

Украинадаги уруш Ҳиндистоннинг “олмос шаҳри” га таъсир қилмоқда

Ҳиндистоннинг "олмос шаҳри" сифатида танилган Сурат Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаши оқибатида жиддий молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда. Соҳа бўйича кўплаб маҳаллий ишчилар ишдан айрилди ва ҳаёт кечириш учун курашмоқда. Шаҳарда ўз жонига қасд қилишлар сони ортиб бормоқда.

Гап шундаки, 2022 йилнинг март ойида Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари Россия олмосларини учинчи давлатлар орқали олиб киришни тақиқлаб, Ҳиндистон олмос саноати томонидан қўлланиладиган асосий хомашёга эҳтиёжни чеклаб қўйди. Ҳиндистондаги хом ашёнинг 30% дан ортиғи Россиянинг “Алроса” компаниясининг конларидан таъминланган. Натижада, Ҳиндистон олмос савдосининг деярли учдан бир қисмини йўқотди ва унинг учта энг йирик мижози (АҚШ, Хитой ва БАА) мамлакатдан олмос сотиб олишни сезиларли даражада камайтирди.

Ҳиндистон олмос саноатида 600 000 дан ортиқ киши ишлайди, Сурат шаҳри эса унинг маркази ҳисобланади. Суратда ишлайдиган мутахассислар дунёдаги олмосларнинг 80 фоизини кесиш ва сайқаллаш билан шуғулланади. Украина ва Россия ўртасидаги кескинлик сабабли бу ерда минглаб ишчилар ишдан айрилди ёки иш ҳақи кескин камайишига дуч келди.

Киритилди: 16:26 25.08.2024. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!