Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Украинадаги можаро Корея сценарийси бўйича тугайди"

"Украинадаги можаро Корея сценарийси бўйича тугайди"

Сербия президенти Александр Вучич Россия-Украина можароси томонлар Корея сценарийси бўйича тинчликка эришмагунча давом этишини тахмин қилди.

“Охир-оқибат тинчлик бўлади, бунгача ҳар бир қишлоқ учун 10 йил кураш бўлади. Корея сценарийсига эришилади, лекин яна 10, 20 ёки 30 йил давомида можаронинг ечими бўлмайди”, — деди Сербия президенти TV Informer телеканалига берган интервьюсида.

Александр Вучичнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Россия билан курашни давом эттиради. Шу билан бирга, Курск вилоятининг тақдири нима бўлади, деган саволга Сербия президенти ҳозирча жавоб бериб бўлмаслигини маълум қилган.

2023 йилда Украина Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Алексей Данилов Москва можарони Корея сценарийси бўйича тугатиш, яъни фронт чизиғи бўйлаб чегараларни ўрнатишни таклиф қилиши мумкинлигини айтганди.

Июль ойида Украина президенти Владимир Зеленский корейс сценарийси бўйича таклифларни расман олмаганини, бироқ “парда ортида турли ўйинлар бўлаётганини” маълум қилганди.

Киритилди: 23:45 27.09.2024. Ўқилди: 4267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!