Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украинада рус тили ва рус адабиёти мактаб ўқув дастуридан олиб ташланди

A A A
Украинада рус тили ва рус адабиёти мактаб ўқув дастуридан олиб ташланди

Украина Таълим ва фан вазирлиги россиялик ва беларуслик муаллифларнинг асарлари хорижий адабиёт бўйича мактаб ўқув дастуридан олиб ташланганини маълум қилди.

Унинг ўрнига мактаб ўқув дастурига "адабий жараёнга мос ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда" бошқа хорижий ёзувчиларнинг асарлари киритилди. Улар орасида О. Генри, Жан де Ла Фонтен, Анна Гавалда, Олаф Старк ва бошқалар бор.

"Хорижий адабиёт" мактаб курсида "рус тилида ёзган, лекин ҳаёти ва фаолияти Украина билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёзувчиларнинг асарлари" қолдирилди. Масалан, Булгаков, Короленко ва Гоголь.

Киритилди: 07:38 17.08.2022. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!