Украинада “Байрактар” дронларини ишлаб чиқарувчи завод қурила бошланди. Бу ҳақда Украинанинг стратегик саноат вазири Александр Камишин телемарафон эфирида маълум қилди.
“Гап Украина ҳудудида ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда. Бу бир неча йил аввал келишилган йирик Байрактаров заводи билан боғлиқ. Завод меморандумлар бўйича эмас, балки амалда қурила бошланди. Биз ҳақиқий қадамларга ўтдик”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган "Громадьске" нашри.