Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Украина расмийларига кўра, қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларини Украинага жўнатиши, улардан фойдаланиш бўйича онлайн тренинглар ўтказиши, сўнгра украиналик ҳарбийлар уларни синовдан ўтказиши ва жанговар техника ва қуроллардан фойдаланиш бўйича ҳисобот юборишини кутиши мумкин.
Test in Ukraine деб номланган дастур Украина ҳукумати томонидан қурол-яроғ секторига инвестициялар ва харидлар учун яратилган Brave1 платформаси томонидан бошқарилади.
"Бу бизга қандай технологиялар мавжудлиги ҳақида тушунча беради, компанияларга эса ҳақиқатан ҳам олдинги чизиқда нима ишлаётгани ҳақида тушунча беради", — деди Brave1 инвесторлар билан алоқалар бўлими раҳбари Артем Мороз Reuters агентлигига.
Морозов дастурда иштирок этишни режалаштирган компаниялар номини айтмади, дастур қандай ишлаши ва агар мавжуд бўлса, қандай харажатлар талаб қилиниши ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди, деб ёзади Reuters.