Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўз Телеграм каналида маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужжат Саудия Арабистони валийаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувдан олдин имзоланган.
Зеленскийга кўра, ушбу келишув кейинги шартномалар, технологик ҳамкорлик ва инвестициялар учун асос яратади. Шу билан бирга, Украина халқаро хавфсизлик соҳасида донор сифатида ўз ролини кучайтиради.
«Биз ўз тажрибамиз ва тизимимизни Саудия Арабистони билан бўлишишга тайёрмиз ҳамда ҳаётларни ҳимоя қилишни кучайтириш учун ҳамкорлик қиламиз. Украиналиклар бешинчи йилдирки, баллистик ракета ва дронлар орқали амалга оширилаётган ҳужумларга қарши курашмоқда — худди ҳозир Яқин Шарқ ва Форс кўрфази минтақасида Эрон режими томонидан амалга оширилаётган ҳужумларга ўхшаш», — деди у.
Шунингдек, учрашувда минтақадаги вазият ва энергетика соҳасидаги эҳтимолий ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинган.