Россия ва Украина ҳарбийлари сентябр ойида уруш бошланганидан бери рекорд даражадаги дронларни учирди. «Агентство» тегишли ҳисоб-китобларни Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина Қуролли кучлари ҳисоботлари асосида амалга оширди.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бир ой ичида Россиянинг халқаро тан олинган ҳудуди устида 886 та дрон уриб туширилган. Бир ой аввал департамент 751 та йўқ қилинган дрон ҳақида хабар берган эди.
Украина Қуролли Кучлари маълумотларидан маълум бўлишича, сентябр ойида Россия ҳарбийлари Украина бўйлаб 1331 та шаҳед ҳужумчи дронларини ишга туширган. Август ойида Украина ҳарбийлари 790 та дрон ҳужуми ҳақида хабар берган эди.
«Агентство»нинг ёзишича, сентябрь ойи уруш бошланганидан бери ҳар куни учувчисиз самолётлар ҳужуми содир бўлган биринчи ягона календарь ойи бўлди.