Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 205 нафар россиялик ва 205 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ватанига қайтарилган. Алмашинув Беларус ҳудудида БАА воситачилигида амалга оширилди.
Украина президенти Владимир Зеленский алмашинувни тасдиқлади. Зеленский БААга воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди ва қайтарилганлар орасида Мариупол ҳимоячилари ҳам борлигини таъкидлади.