Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина ва Норвегия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим тузди

Украина ва Норвегия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим тузди

Украина Норвегия билан ҳарбий ҳамкорлик шартномаси тузди.

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Рустем Умеров маълум қилган.

Умеровнинг сўзларига кўра, келишув Украина Мудофаа вазирлигининг харидлар агентлиги ва Норвегия мудофаа материаллари агентлиги (NDMA) томонидан имзоланган. Ҳужжат “қурол бозори бўйича ахборот алмашиш, инновацион ҳарбий технологияларни биргаликда тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш учун янги имкониятлар очади”.

Умеровнинг қайд этишича, келишувни амалга ошириш учун норвегиялик мутахассислар украиналик мутахассисларни турли йўналишлар бўйича ўқийдиган ишчи гуруҳларни ташкил этиш режалаштирилган.

Киритилди: 09:14 14.11.2024. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!