Давом этаётган Россия-Украина уруши фонида Буюк Британия ва Украина рамзий муддатга 100 йиллик ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.
“Бугун биз муносабатларнинг янги даражасига чиқдик ва бу стратегик шерикликдан ҳам кўпроқ”, деди Украина президенти Владимир Зеленский Киевда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида. Украина ўз мустақиллигини ҳимоя қилишга қатъий содиқ, деди у. Стармер келишувни "тарихий" деб атади.
Ҳужжатда ҳеч қандай кафолатлар ёки иттифоқ мажбуриятлари мавжуд эмас. Шунга қарамай, Буюк Британия Киевга ҳар йили камида 2030/31 молиявий йилга қадар ва “талаб қилинган муддатга” 3,5 миллиард евродан ортиқ ҳарбий ёрдам беришга ваъда берди.
Бундан ташқари, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари учун Ғарб жанговар самолётлари бўйича мутахассисларни тайёрлашга Буюк Британиянинг ҳиссасини оширишга келишиб олинди. Ҳар икки давлат ҳарбий-денгиз кучлари ҳам, айниқса Қора денгиз минтақасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик шартномаси мудофаа соҳасидаги ҳамкорликдан ташқари, фан, энергетика ва савдо каби соҳаларда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштиришни назарда тутади.