Швеция ҳукумати 2025 ва 2026 йилларда Украинага ҳарбий ёрдам учун 25 миллиард крон (2,25 миллиард доллар) ажратишга қарор қилди.
Бу ҳақда Швеция мудофаа вазири Пол Йонсон украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Украина ҳарбий-саноат комплексига узоқ масофага учувчи ракеталар ва дронларни оммавий ишлаб чиқариш учун маблағ ажратишга тайёр.
Жонсон шунингдек, янги пакет тафсилотлари январь ойида эълон қилинишини таъкидлади.