Украина Европа Комиссиясидан Киевга макромолиявий ёрдам дастури (Ukraine Facility дастури) доирасида яна 3,5 миллиард евролик транш олди.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигал ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, дастур доирасидаги умумий молиявий ёрдам аллақачон 19,6 миллиард еврога етган.
17 март куни ЕИ Кенгаши 3,5 миллиард евролик траншни маъқуллади.
Ҳисоботда қайд этилишича, Украина 13 босқични – қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни ошириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш, стратегик ва муҳим хомашё рўйхатини тузиш бўйича ишларни давом эттириш ва ҳоказоларни амалга ошириш орқали учинчи тўловни олиш учун зарур шартларни бажарди.