АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича янги ҳужжат таклиф қилди — ОАВ
Украина нашрларининг ёзишича, Вашингтон Киевга хавфсизлик кафолатларига оид алоҳида ҳужжатни топширган. Унда учта банд мавжуд:
— Агар Россия Украинага яна ҳужумга ўтса, АҚШ президенти бунга қарши Америка қуролли кучлари ва разведкасини жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади;
— Украинага қарши агрессия ҳолатида NATO'га аъзо Франция, Буюк Британия, Германия, Полша ва Финляндия давлатлари АҚШ билан ҳамоҳанг равишда ҳаракат қилиш мажбуриятини олади;
— Украина учун бериладиган хавфсизлик кафолатларининг амал қилиш муддати 10 йил.