Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

23 ноябрь куни Жиззах шаҳрида уч киши ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ маълумотига кўра, фожиа соат 08:10 ларда Жиззах шаҳри «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган D-050 «Жиззах–Ғаллаорол» автомобил йўлида рўй берган.

Маълум қилинишича, «Матиз» русумли автомобил ўзи билан бир йўналишда кетаётган бошқа бир автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан, лекин рўпарадан келаётган «Зил-130» русумли юк машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида «Матиз» ҳайдовчиси ҳамда икки йўловчиси олинган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:45 23.11.2025. Ўқилди: 3614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!