Украина ва Европа давлатлари АҚШга Россия билан ҳудудий масалаларни фақат ҳарбий ҳаракатлар ҳозирги фронт чизиғида тўхтаганидан кейингина муҳокама қилишга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
"Европа мамлакатлари томонидан тайёрлаган муқобил режа Россияга қўшимча ҳудудлар берилишини рад этади, Қўшма Штатлардан NATO низомининг 5-моддасига ўхшаш шаклдаги хавфсизлик кафолатларини талаб қилади, шунингдек, Украинани тиклашни молиялаштириш учун Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланишни кўзда тутади", дея хабар бермоқда агентлик.
Бундан ташқари, Европа етакчилари Украина армиясининг сонига чеклов қўйилишини ҳам қўллаб-қувватламасликларини билдиришди.