Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Украина томони муросага келиш учун шартларини маълум қилди

Украина томони муросага келиш учун шартларини маълум қилди

Украина мудофаа вазири Алексей Резников босиб олинган барча ҳудудларини, жумладан Қримни ҳам изчил равишда озод қилади.

У DR Denmark эфирида берган маълумотида, Россия Федерацияси томонидан босиб олинган Украина ҳудудларини озод қилиш учун қарши ҳужум зарур, дея таъкидлаб ўтди.

«Халқимиз ва ҳамкорларимиз биздан фаол ҳаракатларни кутмоқда. Фаол ҳаракатлар учун эса бизга кўпроқ қурол зарурлигини ҳамкорларимиз билиши керак. Бизнинг асосий мақсадимиз -1991 йилга қадар бўлган чегарамиз доирасида, вақтинча босиб олинган барча ҳудудларни озод қилиш. Жумладан, Херсон, Мариуполь, Бердянск, Луганск, Донецк ва албатта, Қрим”, деди мудофаа вазири.

У Россия билан муроса қилиш имконияти ҳақидаги саволга ҳам жавоб берар экан, шундай деди:

«Россияликлар Украина ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетгандагина муросага келиш мумкин ва ҳудудлар озод этилгандан кейин мамлакатлар ўртасидаги қўшничилик масаласи муҳокама қилинади. Улар барча вайрон қилинган инфратузилма ва барча ҳалок бўлганлар учун товон тўлашлари керак бўлади. Яъни, ўлдирилган, зўрланган, қийноқларга солинган украиналикларга нисбатан амалга оширган барча жиноятлар учун товон тўлаши керак. Ҳудудий муроса – бу Украинанинг 1991 йилги чегараларига чиқиши», – дея қўшимча қилди Резников.

Аввалроқ, президент Владимир Зеленский, Украина Россия билан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини айтганди ва бунинг учун Киев яна куч позициясидан ҳаракат қила олиши керак бўлади. Ҳозирча Москва билан мулоқот вақти келмаган.

Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар эҳтимоли ҳақида фикр билдирар экан, у ҳам Киев ва Москва ўртасидаги музокараларни бошлаш шартларини санаб ўтди.

«Зудлик билан ўт очишни тўхтатиш. Украинадан z-қўшинларини олиб чиқиш. Ўғирлаб кетилган фуқароларни қайтариш. Ҳарбий жиноятчиларни экстрадиция қилиш. Товон тўлаш механизми. Украина суверен ҳуқуқларини тан олиш», – дея рўйхатини эълон қилди Подоляк.

Киритилди: 23:17 13.08.2022. Ўқилди: 7607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!