Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ТИВ: "Киев урушни уч ойга тўхтатишга тайёр"

Украина ТИВ: "Киев урушни уч ойга тўхтатишга тайёр"

Агар Москва ҳам худди шундай ташаббус кўрсатса, Украина Россия билан уч ойгача вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Россия камида 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш орқали тинч йўл билан келишувга чинакам манфаатдор эканини кўрсатиши мумкин. Биз узоқроқ муддатларга ҳам очиқмиз – агар Россия томони бунга тайёр бўлса, 60 ёки 90 кунга би ҳам тайёрмиз", - деди дипломат.

Сибигага кўра, бундай қадам кейинги музокаралар ва фронтда кескинлашув даражасини пасайтириш учун синов босқичига айланиши мумкин, бироқ ҳар икки томон ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиш шарти билан.

Киритилди: 17:37 30.04.2025. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!