"Урушнинг 1001 куни аввалгиларидан фарқ қилмайди. Ҳамкорларимиз урушнинг 1001 кунида ҳам аввалги минг кундагидек, инфоҳужум қилмасдан муносабат билдиришлари тўғри бўларди деб ҳисоблаймиз", дейилади Украина ТИВ баёнотида.
20 ноябр куни эрталаб АҚШ Киевдаги элчихонаси эҳтимолий ҳаво ҳужуми ҳақидаги маълумотлар туфайли ёпилиши ҳақида эълон қилди. Қўшма Штатларнинг огоҳлантиришидан кейин Испания, Италия ва Греция давлатлари Киевдаги элчихоналари эшикларини ёпди. Франция ва Германия элчихоналарининг фаолияти тўхтатилмади, лекин улар Украинадаги ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган Украина шаҳарларига оммавий ҳаво ҳужумлар ҳақидаги хабарларни Россиянинг ёлғон дезинформацияси эканлигини маълум қилди.