Бугун 22 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада қиморхона ташкил қилган шахслар ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди

Фарғонада қиморхона ташкил қилган шахслар ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди

Фарғона вилояти ИИБ Тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Қува тумани Сойкелди маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс ўз хонадонида қиморхона ташкил этганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, у ўз хонадонига Андижон вилояти ва Қува тумани фуқароларидан жами 9 нафар шахсларни жалб этган.

Тезкор тадбир давомида юқоридаги шахслар томонидан ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан кўрсатилган фаол қаршиликка қарамасдан, гумонланувчиларнинг барчаси жиноят устида қўлга олинди.

Ушбу ўйинда фуқаролар томонидан ўйинга тикилган жами 17 млн сўмдан зиёд пуллар, 200 АҚШ долари ва 35 рубль купюрадаги пуллар, 8 дона ошиқ ва 25 дона ошиқ отиш учун стаканлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:56 21.01.2025. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!