Президент Владимир Зеленский Украина Сурияга биринчи озиқ-овқат юкини юборганини айтди.
"Буғдой унини яқин ҳафталарда 33 250 оилага ёки 167 000 кишига тарқатиш режалаштирилган", деб ёзган Зеленский , - "Ҳар бир пакетнинг оғирлиги 15 килограммни ташкил қилади ва беш кишилик оилани бир ой давомида боқиши мумкин".
Россиянинг яқин иттифоқчиси Башар ал-Ассад ҳокимиятдан кетгач, Украина Сурия билан муносабатларни тиклаш истагини билдирди.
Асад даврида Сурия Россиядан озиқ-овқат импорт қилган.