Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина собиқ энергетика вазирига пул ювиш билан боғлиқ жиноий айблов қўйилди

Украина собиқ энергетика вазирига пул ювиш билан боғлиқ жиноий айблов қўйилди

Украинанинг Коррупцияга қарши махсус прокуратурасининг хабар беришича, собиқ вазир Герман Галушенко пул ювишда ва жиноий уюшма фаолиятида иштирок этишда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий уюшма аъзолари 2021 йил феврал ойида Ангиля оффшор оролида фонд рўйхатдан ўтказган. Ушбу фондга тахминан 100 миллион доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган бўлган. Прократура фонд инвесторларидан бири сифатида Галушенко оиласини ҳам қайд этмоқда.

Собиқ вазир оиласи томонидан бошқарилган ҳисоб-рақамларга тахминан 7,4 миллион доллар ўтказилган. Пулнинг бир қисми евро ва Швейцария франкида нақд шаклда қабул қилинган.

Ушбу маблағлар Швейцариядаги машҳур ўқув юртларининг таълим тўловларига сарфланган ва Галушенконинг собиқ рафиқаси ҳисоб-рақамларига ўтказилган.

Шунингдек, маблағларнинг бир қисми депозитга қўйилган бўлиб, у орқали Галушенко оиласи қўшимча даромад олган.

Киритилди: Бугун 17:03. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!