Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Канаданинг муносабатларни тиклаш истагига шарт қўйди

Россия Канаданинг муносабатларни тиклаш истагига шарт қўйди

Россиянинг Оттавадаги элчиси Олег Степанов RIA Novosti’га берган интервьюсида, муносабатлар «одатдагидек» тикланиши учун Канада Россияга қарши «гуноҳлари» учун тавба қилиши кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда Москва ва Оттава ўртасида ҳукуматлараро ҳамкорлик имконсиз. Бироқ, агар Канада расмийлари ўз позициясини қайта кўриб чиқса, Москва улар билан мулоқотни тиклаш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Киритилди: 21:45 16.02.2026. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!