Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина рус қўшинларига Бахмут учун анча юқори товон тўларди — ISW

A A A
Украина рус қўшинларига Бахмут учун анча юқори товон тўларди — ISW

"Агар Украина рус қўшинларига Бахмутни осонгина эгаллашга рухсат берса, у ўз мудофааси учун ҳозир тўлаётганидан анча юқори товон тўлайди", дейилади Америка урушни ўрганиш институтининг бугунги ҳисоботида.

"Бахмутнинг ўзи оператив ёки стратегик аҳамиятга эга эмас, лекин агар рус қўшинлари уни нисбатан тез ва осонлик билан эгаллаб олишса, улар Украинани шошилинч равишда қулай бўлмаган ерларда мудофаа позицияларини жиҳозлашга мажбур қиладиган ҳужум операцияларини кенгайтиришларига имконият туғилиши мумкин", деб ҳисоблашади ISW экспертлари.

Уларнинг таъкидлашича, Россия 2022 йилнинг май ойидан бери Бахмут ҳудудига ишчи кучи ва техникасини ўтказмоқда, бироқ унинг мудофаасига жиддий таҳдид солиши мумкин бўлган муваффақиятларга ҳали эришмаган.

Киритилди: 17:24 22.01.2023. Ўқилди: 2785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!