2 май куни эрталаб Ставропол ўлкасида Украина дронларининг тунги ҳужуми натижасида Россиянинг "Звезда" кодли космик разведка объектига зарба берилди, у 2024 йил июль ойида ҳужумга учраган эди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко маълум қилди.
"Номаълум дронлар Россия космик разведкаси ҳарбий қисмига муваффақиятли етиб борди. Бу қисм Россия космик радиоэлектрон разведка тизимининг асосий станцияларидан бири ҳисобланади," - деб ёзди у ўз телеграм-каналида. Коваленконинг сўзларига кўра, "Звезда" Россия разведкасининг "стратегик архитектураси"нинг бир қисмидир. У жанговар ҳаракатлар зоналаридаги вазиятни кузатади, шунингдек, кибержосусликда иштирок этади, дея тушунтирди Коваленко.