Россиянинг Самара вилоятидаги Ozon логистика мажмуасига дрон ҳужуми оқибатида тўрт киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Россия ОАВ фавқулодда хизматларга таяниб хабар бермоқда.
"Ozon мажмуасида тўрт киши жароҳатланган. Уч киши енгил жароҳат олган, бири оғир жароҳат олган. У эвакуация пайтида иккинчи қаватдаги деразадан сакраб тушган. Шифокорлар уни операция қилишмоқда", деди манба.
Шанба куни кечқурун Самара вилоятида йирик дрон ҳужуми содир бўлди. Вилоятдаги саноат объектларидан бирида зарар қайд этилди ва Ozon логистика мажмуасига ҳам зарба берилгани ҳақида хабар берилди.