Украина Вазирлар Маҳкамаси Россиядан товарлар олиб киришни тақиқлашни бир йилга узайтирди.
Бу ҳақда Украина ҳукумати сайтида эълон қилинган иккита фармондан кўрсатиб ўтилди.
Улардан бири 2026 йилнинг 31 декабрига қадар Россиядан айрим товарларни олиб киришни тақиқлаш муддатини узайтиради.
Эслатиб ўтамиз, иккала фармон ҳам 2015 йил 30 декабрда қабул қилинган бўлиб, ўшандан буён бир неча бор узайтирилган.
Тақиқланган импортларга гўшт, балиқ, қаҳва, чой, шоколад ва бошқа қандолат маҳсулотлари, болалар овқатлари, уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат, спиртли ичимликлар ва сигаретлар киради. Тақиқ бир неча турдаги саноат товарлари, транспорт воситалари, ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳам тегишли.