Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига Россия томони билан Истанбулда “моҳиятли” учрашувлар ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.
Бу ҳақда у Киевда франциялик ҳамкасби Жан-Ноэл Барро билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Бу учрашувлар мазмунли бўлиши жуда муҳим, токи бошқа томон асосий масалаларни муҳокама қилиш ваколатига эга бўлади: урушни тугатиш, сулҳга эришиш. Биз буни ҳозирча кўрмаяпмиз", - деди у.
Вазир Украина томонининг таклифларидан бири АҚШ президенти Дональд Трамп, Европа давлатлари раҳбарлари ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида етакчилар – Президент Владимир Зеленский ва Россия етакчиси Владимир Путин даражасида учрашув ўтказиш бўлганини эслатди.
"Биз бундай ривожланиш сулҳга эришишнинг кейинги динамикасига албатта таъсир қилишига ишонамиз", - дея қўшимча қилди Сибига.
Аввалроқ, душанба куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия томони билан 23 июль куни учрашув бўлиб ўтишини маълум қилганди. Аммо кейинроқ ТАСС манбаси учрашув 24 июлда бўлиб ўтиши, делегациялар эса бир кун аввал етиб бориши ҳақида хабар берган эди.